Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятида содир бўлган йирик зилзила 17 кишини ҳаётдан олиб кетди ва яна 709 кишини жароҳатлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш департаментида айтиб ўтилган. Бу ҳақда rg.ru ёзмоқда.
Вазирлик шунингдек, улар зилзиладан кейин 196 та силкинишни қайд этганини, уларнинг 23 тасининг кучи 4,0 дан юқори бўлганини таъкидлади.
Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш соҳасидаги Фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш маркази 16 киши вайроналар остида қолганлигини аниқлади. Бундан ташқари, кекса аёл чўкиб кетди. Гап шундаки, Сеферихисардан 17 километр узоқликда, соат 14:51 да содир бўлган зилзиладан тахминан 10 дақиқа ўтгач, Сигажик ва Акарджа ҳудудларининг қирғоқ қисми сув остида қолди, деб ёзади Анадолу агентлиги.
2100 киши, 15 та махсус ўргатилган ит ва 350 та транспорт воситаси Измирга қидирув-қутқарув операцияси учун юборилган. Измир губернатори Явуз Селим Кошгернинг сўзларига кўра, 70 дан ортиқ одам вайроналар остидан қутқарилган.
Аввалроқ зилзила манбаи 16,5 км чуқурликда жойлашганлиги ҳақида хабар берилган эди. Зилзила тахминан 15 сония давом этган ва Туркиянинг ғарбий қисмидаги кўплаб вилоятларда сезилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Мавзуга доир:
Камида 20 та бино вайрон бўлди: Туркия зилзиласи лавҳаларда (видео)






