Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлган зилзила натижасида 24 киши ҳалок бўлди, ярадорлар - 804 киши, шундан 743 нафари - Измирда, беш нафари - Манисада, иккитаси - Баликесирда ва 54 нафари - Ойдин шаҳрида, дея хабар бермоқда iz.ru
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, қурбонлардан бири чўкиб кетган. Измирда вайрон қилинган 17 бинонинг тўрттасида қидирув-қутқарув ишлари якунланган. Яна 13 та бино демонтаж қилинмоқда.
Қайд этилишича, зилзиладан кейин 296 та афтершок (такрорий) қайд этилди, уларнинг 27 таси 4 баллдан кучлироқ эди.
Зилзила натижасида бир неча ўнлаб бинолар зарар кўрди. Қидирув-қутқарув ишларига 4 мингга яқин фавқулодда ходимлар жалб қилинган.
Зилзила Грецияда ҳам сезилди - Самос оролида икки бола ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди, деб ёзади РИА Новости.
Эрдўған, турли хил қарама-қаршиликларга қарамай, офат олдида Анқара ва Афинанинг бирдамлиги жуда қадрли эканлигини таъкидлади, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Мавзуга доир:
Камида 20 та бино вайрон бўлди: Туркия зилзиласи лавҳаларда (видео)






