Якшанба куни Истанбул Университети Тиббиёт мактаби касалхонасида ёнғин содир бўлди ва портлаш эшитилди, деб хабар берди Haberler.com, деб ёзмоқда Известия нашри.
Ёнғин соат 14:50 да Истанбул университети Капа тиббиёт факультети талабалар шаҳарчасида юз берган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар юборилган.
Истанбул губернаторининг сўзларига кўра, ёнғин воқеа ўт ўчирувчилар томонидан назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бино томида қурилиш материаллари ёқилиши натижасида содир бўлган. Воқеа жойида зарур хавфсизлик чоралари кўрилди. Тергов бошланди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қисмида, хусусан Измирда қарийб 7 баллга тенг бўлган қаттиқ зилзила содир бўлди.
2020 йил 30 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19.30 ҳолатига кўра Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлган кучли зилзила натижасида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Мавзуга доир:
Камида 20 та бино вайрон бўлди: Туркия зилзиласи лавҳаларда (видео)






