АсосийJamiyat

“TRAILBLAZER”харид қилинмаган". Бош прокуратура томонидан сотиб олинган автомашиналарга изоҳ берилди

'“TRAILBLAZER”харид қилинмаган". Бош прокуратура томонидан сотиб олинган автомашиналарга изоҳ берилди'ning rasmi

Блогер Zafarbek Solijonov телеграм каналида Давлат харидлари порталининг маълумотига асосан 2020 йил давомида Бош прокуратура "UzAuto Motors"дан LACETTI, EQUINOX ҳамда ТRAILBLAZER автомашиналарини сотиб олганлиги ҳақида хабар чиқарилди.

Мазкур харидлар юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди. 

"Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан “UzAutoMotors” АЖдан “LACETTI” ҳамда “EQUINOX” русумли автомашиналари сотиб олинган.

Бироқ, “TRAILBLAZER” русумли автомашина харид қилинмаган.

“EQUINOX” русумли автомашина Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун хужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинган.  

Юқорида кўрсатиб ўтилган хизмат автомашиналари бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобидан харид қилинган", дейилади расмий муносабатда. 

Эслатиб ўтамиз куни кеча,  "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти май ойида 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ AT автомобили харид қилинганига изоҳ берган эди

Мавзуга доир:

Ҳокимлар хизмат автомобилларининг максимал нархи белгилаб берилиши кутилмоқда

Молия вазири нима учун ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг қиммат автомашина олаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов қандай автомашинадан фойдаланади? (видео)

    Бошқа янгиликлар