Шароф Рашидов туманининг Юксалиш маҳалласи Тошҳовуз кўчасида истиқомат қилувчи Соҳибовлар хонадонида ис гази билан боғлиқ яна бир ҳалокат юз берди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар берилди.
Натижада оила бошлиғи, унинг турмуш ўртоғи ва икки фарзанди ис газидан заҳарланди. Оиланинг 19 ёшли Шодиёр исмли фарзанди воқеа жойида вафот этган.
Воқеа жойига вилоят ва туманнинг Фавқулотда вазиятлар бўлимидан масъуллар етиб боришди. Мутасаддилар ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, вазиятга нима сабаб бўлганини ўрганишди. Aниқланишича, ҳалокатга қўлбола усулда тайёрланган иситиш мосламаси носоз ҳолга келиб қолган.
Шифокорларнинг маълум қилишича, оиланинг қолган аъзолари ўта оғир аҳволда. Уччала бемор ҳам команинг иккинчи даражасини бошдан кечирмоқда.
Мавзуга доир:
2020 йилда ис газидан қанча фуқаро вафот этгани маълум қилинди
Навоийда 13 ёшли қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди






