АсосийJamiyat

Наманганда 13 та мактаб Мудофаа ишлари бошқармаси томонидан оталиққа олинди

'Наманганда 13 та мактаб Мудофаа ишлари бошқармаси томонидан оталиққа олинди'ning rasmi

Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий округлар қўмондонликларига мактабларни оталиққа бириктириш вазифаси қўйилганди.

Белгиланган топшириқ ижроси юзасидан Давлатобод туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактабида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Унда вилоят ва туманлардаги мудофаа ишлари, халқ таълими бошармаси бошлиқлари, оталиққа олинган мактаблар директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, ЧҚБТ  раҳбарлари қатнашди. Тадбирда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Элмурод Хаджиахматов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исраилов cўз олиб, мактаблардаги таълим-тарбия, тартиб-интизом, ватанпарварлик йўналишидаги ишларни янада кучайтириш, ўқувчи-ёшларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш каби масалаларга эътибор қаратдилар.Барча тумандан белгиланган биттадан мактаб туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига бириктирилди. Ҳарбий қисм командирлари томонидан уларда ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш, Қуролли Кучлар тизимида яратилган замонавий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда мактаблардаги уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, меҳнат бозорида талаб қилинадиган касб-ҳунарга ўргатиш, давомат, таълим сифати ва самарадорлиги бўйича ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланди. Ватанпарварлик ойлигида фаол иштирок этгани учун  Давлатобод туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактаби директори Мавлуда Сотволдиева, Тўрақўрғон туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаби директори Акрамжон Холмирзаевларга  Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнггида таълим муассасасида ташкил этилган ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш қилинди.

Мавзуга доир:

Халқ таълими вазирига кўриш учун тавсия этилган Чортоқдаги мактабнинг аҳволи юзасидан изоҳ берилди (видео)

Халқ таълими вазири ўринбосари Чортоқда икки хонадан иборат мактаб борлигини тан олди


 

 

    Бошқа янгиликлар