АсосийJamiyat

Ўзбекистонда «оилавий саёҳат таътили» тизими жорий қилинди

'Ўзбекистонда «оилавий саёҳат таътили» тизими жорий қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.

Унга биноан:

- Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади;

- ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган «оилавий саёҳат таътили» тизими жорий қилинади. Бунда, «оилавий саёҳат таътили» йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.

Аввалроқ, ушбу Фармон билан байрамлар арафасида дам олиш кунлари 3 кун этиб белгилангани ва айрим давлат фуқаролари учун 10 кун муддатга визасиз режим жорий этилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади.

Мавзуга доир:

Энди ўзбекистонликлардан ички саёҳат пайтида туристик йиғим ундирилади

    Бошқа янгиликлар