Аввал хабар қилганимиздек, «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.
Унга биноан:
- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди;
- Қўмита ташкилий тузилмасида 2021 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти ташкил этилди;
- 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
Аввалроқ, ушбу Фармон билан байрамлар арафасида дам олиш кунлари 3 кун этиб белгилангани ва айрим давлат фуқаролари учун 10 кун муддатга визасиз режим жорий этилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади.
Мавзуга доир:
Энди ўзбекистонликлардан ички саёҳат пайтида туристик йиғим ундирилади






