АсосийJamiyat

Расул Кушербаев: "Олий суд раиси Козимжон Камилов бошлиқ суд ҳокимияти учун блогер Сатторий билан боғлиқ иш ҳақиқий синов бўлади"

'Расул Кушербаев: "Олий суд раиси Козимжон Камилов бошлиқ суд ҳокимияти учун блогер Сатторий билан боғлиқ иш ҳақиқий синов бўлади"'ning rasmi

Блогер Отабек Сатторийни иши бўйича деярли ҳамма нарса ойдинлашиб қолди, деб ёзмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.  

"Менимча, буни кўрмаслик, тушунмаслик учун кўр ва камига ақли ноқис бўлиши керак инсон.  

Айтганча, ундай бўлмаса  адолатни ўлдириб, виждонни сотвориш йўлиям бор.  

Кеча ялпи мажлисда туман ва шаҳарлардаги судларнинг маҳаллий  депутатларга ахборот беришини суднинг мустақиллиги учун ҳалақит бераяпти, деб қонунни ўзгартиришни истаётган Олий суд раиси Козимжон Камилов бошлиқ суд ҳокимияти учун блогер билан боғлиқ бу иш ҳақиқий синов бўлади менимча: суд мустақилми, йўқми?  

Дарвоқе, судларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида вақти-вақти билан ахборот бериб  бориш ташаббуси муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ташаббус қилинган ва шу асосда қонунга ўзгартириш киритилган эди. Ўз вақтида буни ижобий қабул қилган Олий суд раҳбарияти, бугун бу суднинг мустақиллигига ҳалақит беришини айтмоқда. Савол: ўша вақтда нега Олий суд буни айтмади?

Мен эса суднинг мустақиллигига ҳалақит бераётган асосий омиллар бу каби ахборот беришдан кўра бошқа каттароқ сабаблар билан боғлиқ деб ҳисоблайман...  

Нима бўлгандаям биз суднинг тўла мустақил бўлишини қўллаб қувватлаймиз, агар бу тизим ҳақиқатда мустақил бўлиб, адолат йўлида ишлашни истаса, албатта..." — дея мулоҳаза қилган депутат. 

 

Эслатиб ўтамиз, cурхондарёлик блогер Отабек Сатторий товламачилик қилганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида ушланган эди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга ошириш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилгани ҳақида маълум қилган эди.

Жиноят кодексининг 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш) ва 165 (товламачилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Отабек Сатторийга оид жиноят ишини кўриб чиқишга доир очиқ суд жараёни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида 2021 йил 11 март куни бошланган.

Мавзуга оид: 

Товламачиликда айбланаётган сурхoндарёлик блогер иши юзасидан Олий суд баёнот берди

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иши бўйича қонун бузилмаганини маълум қилди

Нью-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди

Отабек Сатторий судда кўрсатма берди

    Бошқа янгиликлар