Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бош консулхона вакиллари Россия Федерациясининг Олтой Республикаси Рубцовск шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Анаетлик ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Рубцовск шаҳридаги иссиқхоналарда 500-700 АҚШ доллари миқдорида ойликка, ойлик маошининг зарур қисмини ҳар ойда аванс шаклида, қолган қисмини эса ҳосил олингандан сўнг тўлиқ беришга келишилиб, 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ишлаган. Айни пайтда улардан 6 нафари ишлаш учун Россиянинг бошқа ҳудудларига кетган.
Иш берувчилар ва фуқаролар билан ўтказилган суҳбат натижасида аниқланишича, иш жараёнида мажбурий ишлатиш ҳолатлари бўлмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда эса иссиқхонани сув босиб кетган куни ҳосилни сақлаб қолиш мақсадида ишга чиқилган ҳолат акс этган. Бундай ҳолатлар йилда бир ёки икки маротаба кузатилиши мумкин.
Иш берувчи ва фуқаролар ўртасида қайта ҳисоб-китоб қилинганда, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда эса акс этганидек фуқароларнинг иш берувчи олдида қарздорлиги аниқланмади, аксинча, иш берувчилар томонидан фуқароларга бериши лозим бўлган маблағлар мавжудлиги аниқланиб, ушбу ойлик маошларини ҳосил олингандан кейин тўлиқ тўлаб беришга келишилди.
Мавзуга доир:
Ўзбекистон Россиядаги мигрантларни олиб келиш учун поезд қатновини йўлга қўяди






