Президент видеоселекторида туман ва шаҳар сектор раҳбарлари ҳар бир маҳаллада замонавий ва енгил конструкцияли “хизматлар маркази”ни ташкил этиши зарур таъкидланди, дея маълум қилмоқда “Даракчи” мухбири.
Шунингдек, 28 та шаҳар ва аҳолиси 150 мингдан кўп 110 та туман марказида аҳолини ўзига “жалб қиладиган” савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш ва шу орқали камида 100 мингта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш имкони мавжуд.
Бир ой муддатда туман ва шаҳарлар марказларида савдо ва хизмат кўрсатиш кўчалар ва марказларнинг жойини танлаб, лойиҳасини ишлаб чиқиш, уларни лотларга бўлиб, танлов асосида савдога чиқариш бўйича масъулларга топшириқ берилди. Шу билан бирга, ушбу савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини, одамларга ҳалақит бермайдиган қилиб, куну-тун (24 соат) ишлашига рухсат берилади.
Вилоят ҳокимлари ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари бошлиқлари, Бобожонов ва Жўраев билан бирга, ушбу тартибни жорий қилиш ва ижросини назорат қилишга шахсан масъул бўлади.
“Вилоят ҳокимлари мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамига қадар вилоят марказлари ва шаҳарларда 3-4 та, Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса, пойтахтнинг 10 та кўчасини аҳоли гавжум, замонавий савдо ва хизматлар марказига айлантириши шарт”, - деди Президент.
Мавзуга доир: