АсосийJamiyat

Барча ҳудудларда яроқсиз ҳолатга келган икки қаватли уйлар қайта қурилади

'Барча ҳудудларда яроқсиз ҳолатга келган икки қаватли уйлар қайта қурилади'ning rasmi

Айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев республикадаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган 2 қаватли уйлар масаласига ҳам тўхталиб ўтди. 

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, республикада:

  • 14 мингта кўп квартирали уйларнинг фойдаланиш муддати ўтган;
  • қарийб 7 мингтаси таъмирталаб;
  • 668 таси авария ҳолатида;
  • 212 таси яшашга яроқсиз.

Жорий йилда 212 та авария ҳолатидаги 2 қаватли уйларни реновация асосида янгидан қуришга масъулларга топшириқ берилди.

Уларнинг тенг ярми қуйидаги ҳудудлар хиссасига тўғри келмоқда:

  • Қорақалпоғистонда – 106 та;
  • Бухорода – 28 та;
  • Тошкент вилоятида – 25 та;
  • Тошкент шаҳрида – 23 тани ташкил этади.

Маълум қилинишича, жорий йилда Қорақалпоғистон (20 та), Андижон (4 та), Бухоро (28 та), Наманган (5 та), Сурхондарё (4 та), Тошкент вилояти (17 та), Хоразм (3 та), Фарғона (1 та) ва Тошкент шаҳри (23 та) ҳокимлари жами 105 та яроқсиз уйлар ўрнига, тадбиркорлар томонидан янги кўп қаватли уй-жойлар қуриб бериш ташаббусини билдирганлар. Шу билан бирга, жорий йилда 66 та уйлар маҳаллий бюджет ҳисобидан ёки тадбиркорлар билан бирга қуриб берилади.

Ушбу мақсадларга, жорий йилда:

  • молия вазирлиги томонидан 100 миллиард сўм;
  • вилоят ҳокимлари томонидан 60 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилади. Жамғарма маблағлари тенг улушларда республика ва маҳаллий бюджет ҳисобидан шакллантирилади. Бунда, кўп қаватли уйларни таъмирлаш харажатларининг 30 фоизи мулкдорлар томонидан, қолган 70 фоизи эса, Жамғарма маблағларидан амалга оширилади. Таъмирлаш ишлари ва сифат устидан назорат Уй-жой инспекциясига юклатилади.

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда сўнгги икки йилда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 100 га яқин мансабдорлар коррупция туфайли жавобгарликка тортилган

Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга янги компания ташкил қилиш таклифини берди

    Бошқа янгиликлар