1

Андижон ИИБ кетмон билан чопиб ўлдирилган аёл воқеаси бўйича тафсилотларни маълум қилди

ЖИНОЯТ 31.05.2021, 15:45
Андижон ИИБ кетмон билан чопиб ўлдирилган аёл воқеаси бўйича тафсилотларни маълум қилди

Сал аввал хабар қилганимиздек, Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдирганлиги ҳодисаси ўрганилаётган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди

Шунингдек, марҳумани унинг келини эмас, қўшни эркак ўлдиргани маълум бўлди.

Айни пайтда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан аниқ маълумотларни тақдим этди.

Аниқланишича, 44-ёшли фуқаро Э.М. (эркак) 2021 йил 14 апрель куни соат 17:42 ларда ўзи яшаб келаётган Олтинкўл тумани “Марказ” МФЙ, Маориф кўчаси олдида, мазкур хонадонда яшовчи 79 ёшли М.Э. (аёл) билан юқорида кўрсатилган хонадонни девор билан бўлиш масаласи юзасидан ўзаро тортишиб, Э.М. (эркак) қўлида бўлган кетмон билан аёлнинг бош қисмига уриб, “оғир” шикаст етказиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Ҳолат бўйича ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган. Кўздан кечириш давомида, ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.

Марҳуманинг олган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббий экспертиза, суд-биология, тиббий-криминалистика ва кимёвий экспертизалар тайинланган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра М.Э.нинг (аёл) бир қатор тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланиб, ушбу жароҳатлар унинг ўлимига сабабчи бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 14 апрель апрель Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Э.М. нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилиб ушбу модда билан айблов қилинган ҳамда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлишича видеомурожаатда марҳуманинг келини 44-ёшли М.Э. ушбу жиноят содир этганлиги айтиб ўтилган, бироқ тергов ҳаракатлари давомида ушбу фуқаро ҳодиса содир бўлган вақтда бошқа жойда бўлганлиги ва ушбу ҳолат қўшимча равишда синчиклаб текширилиши ҳамда натижасига кўра қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1