1

Президент баъзи тиктокерлар тарбияси масаласига ҳам муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 01.07.2021, 14:56
Президент баъзи тиктокерлар тарбияси масаласига ҳам муносабат билдирди

Кеча бўлиб ўтган Ёшлар ва талабалар форумида президент Шавкат Мирзиёев буюк аждодларимиз ҳайкаллари атрофида турли ножўя хатти-ҳаракатлар қилиб, уларни ижтимоий тармоқларда тарқатган ёшлар тарбияси масаласига ҳам тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

"Яқинда ижтимоий тармоқларда кўрсатилган хунук воқеалар, яъни жойлардаги Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тарбиясиз ёшлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар мени ниҳоятда ранжитди.

Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари, қолаверса маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти? Ватанимиз ёшларига мутлақо ярашмайдиган, барчамизга иснод келтирадиган бундай салбий кўринишларга, жамиятимизда мутлақо ўрин бўлмаслиги зарур.

Керак бўлса, биз халқимизнинг муқаддас қадриятлари, тимсоллари ва табаррук қадамжоларига беписанд муносабатда бўладиган кимсаларга нисбатан жазо чораларини янада кучайтирамиз. Бундай бузғунчи ишларнинг олдини бугун олмасак, эртага кеч бўлади", — деди президент.

 

Мавзуга оид:

Наманганлик Дилобар Маҳмудова ташаббуси билан ўзбек мумтоз тили луғати яратилади

Талабалар учун таълим кредитлари 28 фоиздан 14 фоизгача туширилади ва яна...

Ҳар йили ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар заҳираси шакллантирилади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1