АсосийJamiyat

"Мен уяламан, олий таълим коррупциядан ҳоли соҳа деб эълон қилингани бу сиз билан бизга берилган даража эмас" — А.Тошқулов

'"Мен уяламан, олий таълим коррупциядан ҳоли соҳа деб эълон қилингани бу сиз билан бизга берилган даража эмас" —  А.Тошқулов'ning rasmi

Аввалроқ республикадаги барча ОТМлар 23 та мезон асосида танқидий ўрганилиши ҳақида маълум қилган эдик.

Айни кунларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов қатор вилоятларга сафар қилиб, талабалар муаммоларини, таълим даргоҳларида уларга яратилган шарт-шароитларни ўрганмоқда.

Хусусан, бироз аввал вазирнинг Сирдарёга бўлган ташрифи ва унда талабадан эшитган ноодатий таклифи ҳақида ёзган эдик.

Вазир бу сафар Жиззахда бўлди ва  вилоятдаги олий таълим муассасалари таълим сифати ва самарадорлиги билан боғлиқ жараёнларни ишчи гугуҳ билан ўрганди.

2 кун давом этган ўрганишлардан сўнг, аниқланган муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиш мақсадида вилоят ҳокимлиги анжуманлар залида вилоят раҳбари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Таълим инспекцияси раҳбари, ректорлар, мактабгача, халқ таълими ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, бу вақтда Абдуқодир Тошқулов таълимдаги коррупция масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

"Олий таълимда коррупция бор деган тушунча нафақат давлат ва жамият, балки аксарият раҳбариятда бор дегани. Шу ерга келгунимга қадар бу билан боғлиқ 5та ҳолатни ташлаб беришди.

Қашқадарёда пора олган, водийда олган... Энг муҳими кейинги вақтларда ёрдамчи, котиба, талаба бу ишга аралашиб кетди",-дейди вазир бу вазият кимгадир бориб тақалмаса, улар бу ишга қўл урмаслигини айтиб.

Тошқулов сўзи давом этаркан,  "Ўзингизни йиғиштириб олинг",-дея "айрим"ларга дакки берди.

"Сиздан илтимос, уларнинг ҳаммаси ҳам фирибгар эмас, ўзингизни йиғиштириб олинг. Халқ Олий таълимни "ювелир" даражада "тоза" бўлишини истайди. Шунинг учун бундан хулоса қилиш керак. Мен уяламан, қурилиш ва Олий таълим бу сиз билан бизга даража эмас. Уят бу!."-, дейди у.

    Бошқа янгиликлар