АсосийJamiyat

Юнусободдаги дарахтлар тагининг бетонлаб кетилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Юнусободдаги дарахтлар тагининг бетонлаб кетилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шаҳристон кўчасида дарахтларнинг таги бетонланиб, уларга ноқонуний тарзда шикаст етказиш ҳолати содир этилган эди. 

Айни пайтда Бош прокуатуранинг маълум қилишича, Юнусобод тумани ҳудудидаги дарахтлар ости бетонланишига йўл қўйилганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, 2021 йил 14 декабрь куни соат тахминан 03.00 дан 07.00 га қадар бўлган вақт оралиғида Юнусобод тумани А.Темур ва Чинобод кўчалари кесишувида жойлашган 1-уйнинг ёнидаги 1,5 сотих ер майдонидаги дарахтларнинг пастки қисмлари номаълум шахслар томонидан кесилиб, жами 10 дона “Элдор қарағайи” дарахтларига шикаст етказилган, натижада ўсимлик дунёсига 83.160.000 сўмлик зарар келтирилган.  

Бундан ташқари, жорий йилнинг  3 февраль куни номаълум шахслар томонидан мазкур ер участкасидаги “Элдор қарағайи” дарахтларининг таги бетонланганлиги аниқланган.  

Ҳозирда, ушбу жиноят иши юзасидан Юнусобод туман ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси ҳақида қўшимча маълум қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир:

Давлат экология қўмитаси раиси Юнусобод туманидаги дарахт экилган участкани 24 соат назоратга олишни буюрди

    Бошқа янгиликлар