28 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Кейинчалик ушбу ҳолат юзасидан онага нисбатан жиноят иши очилганди.
Бир неча кундан кейин ССВ қизчанинг ҳолати бўйича маълумот берган ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳам она борасида ўз маълумотларини тақдим қилганди.
Тошкент ҳайвонот боғи қизалоқ ва унинг акасига бир умр бепул кириш имкониятини таъминлашга қарор қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатгани ва боланинг руҳий ҳолати меъёрида экани инобатга олиниб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилди. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади.
Эстатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жажжи бемор З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган.






