1

3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаган онага нисбатан тергов ишлари якунланди

ЖАМИЯТ 29.03.2022, 11:00
3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаган онага нисбатан тергов ишлари якунланди

Хабарингиз бор, бир муддат аввал, 28 январь куни, соат тахминан 12 ларда ёш аёл бизга номаълум сабабларга кўра ҳалойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган эди. 3 ёшли қизалоқ шфихонага жойлаштирилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилди ва 21 февраль куни қизалоққа уйига жавоб берилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан онага нисабатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур жиноят иши бўйича маълумот берди. 

Келтирилишича, Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган аёлга кўзғатилган жиноят иши унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этишлик учун жиноят ишлари бўйича Тошкент  шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келгани, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1