1

Самарқандда болакайга зулм қилган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди

ЖАМИЯТ 04.04.2022, 15:43
Самарқандда болакайга зулм қилган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги "BABY LAND" хусусий боғчасида  болакайга зулм қилишгани акс этган  сурат тарқалди . 

Изоҳда айтилишича, 24 март куни шаҳарнинг Суғдиёна масканида яшовчи И.Ш. вояга етмаган фарзандини Самарқанд туманидаги хусусий болалар боғчасидан уйига олиб келганида танасининг турли жойларида тилинган жароҳатлар борлигини кўрган. 

Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борган.

Таъкидланишича, Самарқанд тумани “Бухорий” МФЙ ҳудудида жойлашган Baby Land (Kids academy) хусусий мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 09 март куни “Bexruzjon Intelekt” хусусий корхонаси томонидан хусусий мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича лицензия (№МТ 1248 сони)  асосида фаолият олиб бормоқда.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳодиса ўз тасдиғини топган.

 Тадбиркор томонидан  тарбиячи И.Д  билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Мактабгача таълим вазирлиги хусусий боғчани лицензиясини бекор қилиш масаласини илгари сурмоқда. 

" - Ҳар бир тадбиркор ташкил этаётган болалар боғчаларига рухий соғломлиги тўғрисидаги маълумотномалар асосида тарбиячи кўникмалари бор мутахассиларни жалб қилиши лозим.  

 

Аввалроқ, Самарқанддаги хусусий боғча тарбиячиси ухламаган болаларни игна тиқиб азоблаб келаётгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди ва ҳолат бўйича жиноят иши очилган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1