Буча ва Ирпиндан олинган кадрлар давом этаётган муҳокамалар ва ижобий муҳитга соя солди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди, дея хабар берди “Тренд”.
Унинг қайд этишича, бутун дунёда Украинадаги урушдан жиддий хавотир бор, уруш оқибатлари ҳамма жойда сезилмоқда.
"Ҳамкорларимиз билан ушбу учрашувни ташкил этиш муҳим эди. Охирги сессияда Украинага қандай ёрдам беришимиз, бу урушни қандай тўхтатишимиз мумкинлиги ҳақида муҳокама қилиш керак эди. Сессиялардаги барча суҳбатдошларимиз ва кўплаб иттифоқчиларимиз Туркиянинг ушбу вазиятни яхшилашга қаратилган ҳаракатлари учун яна бир бор мамнунлик билдирдилар”, - дея қўшимча қилди Чавушўғли.






