АсосийJamiyat

"Бирорта чуқур қолмаслиги керак!" Ортиқхўжаев Тошкентдаги йўллар бўйича 10 кун муҳлат берди (видео)

'"Бирорта чуқур қолмаслиги керак!" Ортиқхўжаев Тошкентдаги йўллар бўйича 10 кун муҳлат берди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими тули ташкилот ва идора вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда пойтахт йўлларидаги муаммоларни бартараф этиш масаласига эътибор қаратди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Пойтахт раҳбари жорий йилда аввалги йилларда кузатилмаган даражада кўп ёмғир ёққани, бу эса йўлларни носоз ҳолатга келтирганини қайд этди. Шунга кўра, ушбу муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича топшириқ берди. 

«Анвар ака 10 кун муҳлатда туман ҳокимлари барча керакли бошқармалар билан бирлашиб, бутун Тошкент шаҳридаги мавжуд хусусий ва ўзингизни бошқармангизга тегишли бўлган техникаларни ҳаммасини жалб қиласиз. 10 кун — сизга муҳлат. 10 кун ичида шаҳардаги катта кўчаларда, асосий машина юрадиган кўчаларни тўлиқ таъмирлашиз керак. Мен тушунаман оғир, шаҳримиз катта, кичкина эмас. Керак бўлса кечки пайт ишларни ташкиллаштирасиз.

10 кундан ўтиб кетса кечирилмайди. Ҳурматли прокуроримизга илтимос қиламиз, маблағларимиз бекорга сарф бўлмаслигини, сифатини текширишни назорат қилиб берасизлар… Бирорта чуқурлик қолмаслиги керак. Сифатсиз қабул қилмаймиз», — деди Ортиқхўжаев йўллар бўйича масъул бўлган бошқарма бошлиғига. 

Мавзуга доир:

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайёр қабулга келган аёлдан ўзр сўради ва кутилмаганда...  (видео)

Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахмат мактаби очиш таклифи билан келган фуқарога Spark совға қилди (видео)

 

    Бошқа янгиликлар