АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда барпо этиладиган Еттитом шаҳарчасидаги уйлар томига қуёш энергияси панеллари ўрнатилади

 Олий Мажлис Сенатининг шу йил 17 мартдаги қарорига мувофиқ, аҳолига қулайликлар ярат...

'Қашқадарёда барпо этиладиган Еттитом шаҳарчасидаги уйлар томига қуёш энергияси панеллари ўрнатилади'ning rasmi

 Олий Мажлис Сенатининг шу йил 17 мартдаги қарорига мувофиқ, аҳолига қулайликлар яратиш ҳамда урбанизация жараёнларини тартибга солиш мақсадида Чироқчи туманининг бир қисмида Кўкдала тумани ташкил этилди. Еттитом шаҳарчаси Кўкдала туманининг маъмурий маркази этиб белгиланди. 

Аввал хабар қилганимиздек, Президен Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифидаги биринчи манзил Кўкдала тумани бўлди. Бу маъмурий бирликни ташкил этиш ғояси Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган эди.

Президент Кўкдала туманининг маъмурий маркази бўлган Еттитом шаҳарчасини режалаштириш лойиҳаси билан танишди.

Туман ҳудуди 171 минг гектар бўлиб, 32 та маҳалладан иборат. Лойиҳага кўра, Еттитом шаҳарчасида туман ҳокимлиги ва маҳаллий идоралар учун бинолар, “Янги Ўзбекистон” массиви, боғча ва мактаблар, поликлиника, истироҳат боғи, халқаро аҳамиятдаги йўл бўйида хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуалари барпо этилади. 159 километр йўл таъмирланиб, 50 километр ичимлик суви, 80 километр электр тармоқлари қурилади.

Президент янги биноларни энергия тежамкор қилиб қуриш, уйлар тепасига қуёш энергияси панеллари ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. Кўкдалада 500-1000 мегаваттлик қуёш электр станциялари ва қуёш панеллари қорхонасини барпо этиш имкониятини ўрганиш бўйича топшириқ берилди.

Шу ерда аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар илгари Чироқчи тумани марказигача 2-3 соатлаб йўл юрилгани, бу кўп қийинчилик ва харажатлар туғдирганини сўзлаб беришди.

- Кўкдала туманини ташкил этишдан асосий мақсад бу ерда яшайдиган 182 минг нафар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларимизни янги босқичга кўтаришдир, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу мақсадда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқилиши таъкидланди. Бу ерда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш учун қарийб 2 триллион сўм маблағлар йўналтирилади. Жорий йилда 260 миллиард сўмлик 18 та лойиҳа ишга туширилади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:06

    Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.

    'Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:29

    Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди

    Янги қоидаларга кўра, аванс тўлови амалга оширилганда амалдаги тарифни сақлаб қолиш муддати 12 ойдан 2 ойгача қисқартирилди.

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

    'Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:48

    Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади

    Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

    'Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:31

    Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

    'Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:52

    Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди

    Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.