1

Қўшиқчи Санжай шоир Усмон Азим учун 4,5 млн. сўм танга йиғди

ЖАМИЯТ 09.06.2022, 13:42
Теглар: Санжай, Усмон Азим
Қўшиқчи Санжай шоир Усмон Азим учун 4,5 млн. сўм танга йиғди

Ижтимоий тармоқларда қўшиқчи Санжай шоир Усмон Азимга танга йиғаётгани акс этган видео тарқалмоқда

"Замон" нашрининг ёзишича, Санжай “Карвон” қўшиғи шеъри учун шоир Усмон Азимга тўлаши керак бўлган 100 млн сўм маблағни 1,5 тонна танга билан тўламоқчи эканлигини айтмоқда.

"Тангалар йиғиляпти, шоирга - Усмон Азимга 100 млн "штраф" тўлаб беришим керак. 4,5 млни йиғилди", - деган у.

Эслатиб ўтамиз, Санжар Джавбердиев (Санжай) исмли шахс халқимиз орасида машҳур бўлган “Карвон” номли шеърни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовнинг розилигисиз ва ҳеч бир келишувсиз ижро этганди.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берилганди. Агентлик Санжайга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборган.

Санжай Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг хабар беришича, 2021 йилнинг 29 июнида агентликка Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.

Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро С.Джавбердиев томонидан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб “Гулбадан” ҳамда “Атиргулим, атрингни соч” номли шеърий асарлардан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдаланганлиги бўйича чора кўриш сўралган.

Агентлик томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган.

Таъкидланишича, агентлик томонидан фуқаро С.Джавбердиевга нисбатан ҳолат юзасидан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.

Аввалроқ шоирнинг адвокатлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза бергани ҳақида хабар берилганди.

Шарҳлар

Санжайнинг “иши” бўйича суд ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

03.03.2021, 16:01

Яқинда блогер ва ҳуқуқшунос Зафар Солижоновнинг ўзининг “Телеграм”даги каналида хонанда Санжайга (Санжар Джавбердиевга) нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материлларини қабул қилиш Навоий шаҳар маъмурий суди...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1