Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Унга кўра, бир гуруҳ журналистлар турли номдаги давлат мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан, "Darakchi.uz" бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева "Шуҳрат" медалига муносиб кўрилди.
Бугун Тошкентдаги "Hyatt" меҳмонхонасида бўлиб ўтган байрам тадбирида мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Фарида Эгамбердиева ҳам давлат мукофотини Президент номидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спекeри Нурдинжон Исмоиловнинг қўлидан қабул қилиб олди.

Маълумот учун, "Darakchi.uz" сайти бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева бундан аввал “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиби, "Атиргул" танлови ғолиби, "Мустақилликнинг 30 йиллиги" кўкрак нишони соҳиби бўлган. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.







