Кўкрак қисмидан ўқ еган, бош мияси очиқ жароҳатланган, оёғи синган... Нукусдаги намойишлар чоғида жароҳатланган хизматдаги ходимлар аҳволи ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 04.07.2022, 14:11
Кўкрак қисмидан ўқ еган, бош мияси очиқ жароҳатланган, оёғи синган... Нукусдаги намойишлар чоғида жароҳатланган хизматдаги ходимлар аҳволи ҳақида маълумот берилди

АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров Нукусдаги намоийшлар юзасидан маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган. Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор. Масалан, Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси бўйича Қўриқлаш бошқармаси сафдори кўкрак кисмидан ўқ отар жароҳат олган, шу бошқарма яна бир сафдори чап оёқ болдири суяги ёпиқ синиши, 1 нафари Жиззах Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчиси бош мия очиқ жароҳати ҳамда Тошкент шаҳри Миллий гвардия бошқармаси сержанти бош мия очиқ жароҳати билан даволанишяпти.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди, намойишлар чоғида 245 нафар шахс, жумладан 38 нафар орган ходими жароҳатланди, шунингдек, 18 нафар фуқаро вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1