АсосийJamiyat

Тошкентда Путин ва Зеленскийнинг чизилган суратлари пайдо бўлди (видео)

'Тошкентда Путин ва Зеленскийнинг чизилган суратлари пайдо бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкентлик кўча санъати рассоми Inkuzartнинг бу галги ижод маҳсули дунё диққат марказига ва инсоният муаммосига айланган Украина-Россия муносабатларига бағишланди.

Тошкентдаги деворлардан бирида Путин ва Зеленскийнинг умумий битта сурати пайдо бўлди. Сурат битта бўлса-да, икки томондан икки шахсни қиёфасини гавдалантирган. 

"Ким ҳақ ёки ноҳақ, қайси томондан қарашга боғлиқ", - дея суратга изоҳ берган муаллиф. 

Эслатиб ўтамиз, кўплаб долзарб мавзуларни ўз суратларида кўтариб чиқувчи Inkuzartнинг бундан аввалги ижоди коррупция масаласига бағишланиб, сурат жамоатчилик орасида оммалашиб кетганган эди. Шунингдек, сал аввал муаммога айланган шакар ҳам кўча рассоми ижодида акс этган

    Бошқа янгиликлар