АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги давлат харидлари тўғрисидаги қонунни бузганлиги ҳақидаги хабарни рад этди

'Мудофаа вазирлиги давлат харидлари тўғрисидаги қонунни бузганлиги ҳақидаги хабарни рад этди'ning rasmi

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вазирлик тизимида биринчи ярим йилликда давлат харидлари соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарини инкор этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати Darakchi.uz га маълумот тақдим этди.  

Унга кўра, агентликнинг хабарида баён этилган ҳолатлар Мудофаа вазирлиги буджет маблағларига мутлақо алоқаси бўлмаган „Ҳарбий савдо“ корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлардир.

6 ой давомида давлат харидларига оид қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 10 та вазирлик, идора ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишларда 1143 та ҳолатда 48,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарида. Мудофаа вазирлигига оид жумла ушбу агентлик сайтидан олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча ижтимоий тармоқларда  "Ўзтрансгаз" томонидан 4 триллион 904,7 млрд сўмни растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилингани ва 7,4 млрд. сўм маблағ ортиқча мукофот пуллари сифатида тўлаб берилиб, ўзлаштирилгани натижасида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани айтилган хабарлар тарқалди. "Ўзтрансгаз" ахборот хизмати ҳозирда ташкилот тузилмасида ишлаётган ҳеч бир мансабдор шахс бирор жиноий иш доирасида тергов жараёнига жалб қилинмаганлигини маълум қилгач, ижтимоий тармоқларда яна Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши қарори нусхаси тарқалди. Шундан сўнг Бош прокуратура ҳолатга ойдинлик киритди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталарининг қўшма мажлисида 2021-2022 йилларда йўл хўжалиги лойиҳаларида амалга оширилган қуриш-таъмирлаш ишларини ўрганиш натижасига кўра 45 та ҳолатда 34 трлн 575 млрд  сўмлик маблағлар самарасиз ва ноқонуний  сарфланган деб қайд этилди.Мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, дея муносабат билдирди Автомобиль йўллари қўмитаси Матбуот хизмати.

 

    Бошқа янгиликлар