Фарғонада дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда, дея ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.
Депутатга келган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Қир кетмон маҳалласида қимматбаҳо дарахтлар оммавий қирғин қилинмоқда.
"Электрчилар кесиб ташлаяпти. Кейин муаммо бўлишини билиб, бир одам ўлди шунга кесаяпмиз, деб ўтволишди. Бироқ ҳеч ким ўлмаган. Кесса шоҳларини кесмайдими, булар бутун дарахтларни кесиб ташлаган. Президентимиз чиқарган моратоийни кучи нима бўлди: бу ёқда давлат ходимлари ўлари истаганча дарахт кесиб ётишибди. Эссиз шунча йиллик дарахтлар. Видеода ҳам кўрса бўлади, ҳаммаси соғлом дарахтлар. Илтимос шахсим сир қолсин, бўлмасам босим қилишади", - дея мурожаатчи сўзалрини келтирмоқда Кушербаев.
Шундан сўнг, ҳолатга расмийлар изоҳ берган. Маълум қилинишича, Ўзбекистон тумани "Қирқкетмон" МФЙ ҳудудида электр тармоқлари ходимлари томонидан дарахтлар рухсатсиз, ноқонуний кесилаётган вақтида экоқўмита ходимлари томонидан тўхтатилиб, қолган дарахтлар сақлаб қолинган экан.
Экология қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича, 48 туп сосна, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар кесилиши натижасида 856 500 000 сўм миқдорида табиатга зазар етказилган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун Фарғона вилоят прокуратурасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз сал аввал, Тошкентда 99 туп дарахтнинг илдизи қурилиш сабаб шикастлангани ҳақида хабар қилинган. Шундан сўнг, Ортиқхўжаев зарар етказилган дарахтлар учун пойтахт аҳолисидан узр сўради. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан текшириш ўтказилмоқда.
12.05.2023, 09:55
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...29.04.2023, 11:56
Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...26.04.2023, 10:39
Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоят Денов туман Катта карши маҳалласида онаси томонидан аёвсиз калтакланган қизчанинг ҳолати акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси...17.04.2023, 13:04
Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...