1

"Олий таълимга энди чидаш керак" — Абдуқодир Тошқулов

ЖАМИЯТ 14.08.2022, 22:31
"Олий таълимга энди чидаш керак" — Абдуқодир Тошқулов

Абдуқодир Тошқулов ўқишни кўчириш ва магистратурага қабул жараёнлари бўйича эксклюзив интервьюда эндиликда "тортиб кетолмаган" талабаларга техникум дипломи бериб, кузатилишини айтди.

Қайд этилишича, бу тизим Самарқанд давлат университети ва Транспорт университетида тест тариқасида ўтказиб кўрилмоқчи.

"Энди бу университитетларда талаба 2-курсгача ўқиб, халқимиз тилида айтганда кейинги жарёнларни "тортолмай", яъни фанлардан қарз бўлиб, мураккаб мутахассислик фанларига қийналишни бошласа, унга техникум дипломи бериладида, кузатилади. Ундай бўлмаса, курсдан-курсга қолаверади. 4 йилда дипломли бўлиш тизими, менимча, фақат бизда қолди. Дунёда 6, 8,10 йилгача ўқиб ҳужжат олишади. Қарздор бўлдими, қайта ўқийди ва ўқиганда ҳам пул тўлаб ўқийди",-дейди вазир.

Таъкидланишича, фанни ўзлаштирмаган ўқувчига ўқитувчи қайта дарс ўтади. 

"Дарс талаб даражасида бўлмаса, судга берсин керак бўлса, билим талаб қилсин. Ўзи билим олишдан манфаатдор бўлмаса, у қандай талашади? У фақат таниш орттиради. Бироқ рақамлаш орқали энди ўқитувчи баҳони ўзгартира олмайди. Техникага илтимос қилиб бўлмайди",-дейди Тошқулов.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг сўзларига кўра, ҳозирда рақамлаштириш жараёнига Жаҳон банкидан грант ҳам олинган.

"Бўлди, бу ўқув йилидан бошлаб тизим худди хорижда каби рақамлашади. Ҳамма масалага эътибор кучли. Рақамлашитириш маркази туздик. 32 нафар малакали IT соҳаси вакилларини ишга олдик", дейди у.

Мавзуга доир:

"Давлат кучли бўлишингизни хоҳлаяпти"

"Салоҳият масаласи нима бўлади?"

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1