1

Қаршида фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши билан боғлиқ бўлган маълумотлар очиқланди

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 21:59
Қаршида фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши билан боғлиқ бўлган маълумотлар очиқланди

Cал аввал Қашқадарёда фуқаро ўз устига бензин сепиб ёқиб юборгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳозирда ҳолат бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини эълон қилганди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати айни пайтда фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши билан боғлиқ бўлган батафсил маълумотларни берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Qarshi Leather” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасида экология ходимлари томонидан мунтазам равишда фаолиятини тасдиқланган дастур асосида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини ижросини таъминлаш юзасидан ўрнатилган тартибда тегишли рухсатномалар асосида ўрганиш ишлари олиб борилган.

2021 йилнинг март ойида Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асосида Қарши шаҳридаги МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига киритилган даъво аризаси бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида атроф табиий муҳитнни ифлослантирганлик ҳолати аниқланиб, 284,0 млн сўм миқдорида мажбурий компенсация тўловлари ундириш бўйича қарор қабул қилинган.

Берилган экологик экспертиза хулосаси талабларининг бажарилиши, ифлослантирувчи моддаларни меъёр даражасидан юқори чиққанлиги ва ўрнатилган талабларига риоя этилмаганлиги бўйича аниқланган камчиликлар ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун  кейинги ўрганишларда 346,0 млн сўм миқдорида маъмурий компенсация тўлови ҳам ҳисобланган.

Ўрганишлар якунида амалдаги қонунларга тўла риоя этиш бўйича бир неча бор мажбурий кўрсатмалар берилгани айтилади. 

2021 йил ноябрь ойида вилоят Экология бошқармаси томонидан Иқтисодий судга мазкур хорижий корхонанинг фаолиятидаги камчиликларни бартараф этгунга қадар вақтинча тўхтатиш масаласида ариза киритилган.

“Qarshi Leather” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбарининг 2022 йил март ойидаги вилоят экология бошқармасига юборган хатида корхона Хитой давлат инвесторлари томонидан 2022 йил 1 март кунидан номаълум муддатга тўхтатилганлиги, корхонанинг сувларини канализация қувурига қўйиш бўйича бирор бир тўсиқ ва таъқиқлар бўлса улар томонидан киритилган инвестиция маблағларини олиб чиқиб кетиш ҳамда корхона фаолиятини бутунлай тўхтатилиши маълум қилиниб, корхонанинг иш фаолиятини қайта тиклаш учун Қарши шаҳар канализация қувурининг ғарбий нуқтасига чиқинди оқова сувларини қуйишни маълум қилгани таъкидлаб ўтилади.

Шунингдек 2021 йил октябр ойида мазкур МЧЖ шаклидаги хорижий корхонадан аҳоли яшаш масканларига яқин бўлган жуда катта майдонга ноқонуний ташланган чиқинди оқова сувларини тозалаш учун вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, вилоят Экология бошқармасидан ишчи гуруҳ тузилиб, чиқинди сувлари ташланган зовурлар катта маблағ ҳисобига тўлиқ тозаланиб, ушбу зовур тупроқ билан кўмиб ташланган. Ҳозирда мазкур жойлар ободонлаштирилиб, ҳаттоки футбол майдончалари ташкил этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1