АсосийJamiyat

Сенат ялпи мажлисида сенатор Энергетика вазирлигига одамларни қийнаётган ток муаммоси ҳақида савол қўйди

'Сенат ялпи мажлисида сенатор Энергетика вазирлигига одамларни қийнаётган ток муаммоси ҳақида савол қўйди'ning rasmi

Бугун, 18 ноябрь куни Сенатнинг 35 ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда давлат дастурининг жорий йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши кўриб чиқилди. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил 9 ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ҳукуматнинг ҳисоботи эшитилди.

Мажлисда сенатор Маҳмуд Парпиев Энергетика вазирлигига одамларни қийнаётган ток муаммоси ҳақида савол қўйди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йилги давлат дастуридаги энергетика соҳасида барча иштирокчиларга тенг имконият бериш ва нархларни шакллантиришнинг шаффоф механизмларини жорий этиш вазифаси бажарилмаган. 

“Жойларда ҳудудларда бўлганимизда очиқ тан олишимиз керак, совуқ тушиши  билан энергетикада таъминот етарли эмаслиги, соатлаб ток ўчишлари, газ етишмовчилиги аҳолида норозилик туғдиряпти. Газ қуйиш шохобчаларида навбатлар жуда узун. Бунга кўз юммаслигимиз керак, ўтган 9 ойда минглаб иш ўрни яратдик, Республикамиздаги тадбиркорлик субъектларининг иши 90 фоиз (ҳолатда) электр энергиясига тааллуқли. Агар энергия етарли бўлмаса тадбиркорлар фаолиятига тўсиқлар юзага келади”, – деди сенатор.  

У 73 банддаги ва 74 банддаги энергетика тизимида трансформация жараёнларини жадаллаштириш вазифаси ҳам қўйилганини қўшимча қилиб, Энергетика вазирлиги вакилидан юзага келган ҳолат бўйича нималар қилинаётганини сўради. 

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев саволга жавобан ОТБ ва Жаҳон банки иштирокида 20дан ортиқ хорижий эксперт ва нуфузли консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига оид қонунлари янги таҳрирда ишлаб чиқилаётганини айтди. 

“Булар Ўзбекистон электр энергетикаси тўғрисидаги қонун ва табиий газ тўғрисидаги қонунлардир. Бундан ташқари, президентнинг электр энергияси соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичлари тўғрисидаги фармон лойиҳаси Президент Администрациясига киритилди. Ушбу ҳужжат ҳам электр энергияси ва табиий газ соҳасида рақобатли бозорни шакллантириш, ушбу бозорга ўтиш босқичларини белгилаш, нархларни эркин шакллантириш ва хусусий инвестицияларни кенгроқ жалб этиш бўйича барча чораларни назарда тутди. Рақобатли бозорларни яратиш борасидаги умумий концепция доирасида ҳам энергетика бозорини яратиш ва тартибга солиш меъёрлари кўриб чиқилмоқда”, – деди вазир ўринбосари. 

Шунингдек, у эски технологияларга асосланган ИЕСларни фойдаланишдан чиқариш ва янгиларини ишга тушириш бўйича 6та лойиҳа амалга оширилаётганини қўшимча қилди. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал, мазкур масалада матбуот анжумани ташкил этилиб, электр энергиясини 1 соатдан ортиқ ўчирган масъулларга чора кўрилиши ҳақида таъкидланди. Шунингдек, эндиликда Тошкентнинг марказий кўчаларида тунгги пайтларда ёритиш чироқлари ўчирилиши маълум қилинди

Мавзуга доир: 

Нега шаҳарлардан кўра қишлоқларда кўпроқ свет ўчади? (видео)

    Бошқа янгиликлар