АсосийJamiyat

⚡️ Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси... Ҳудудлар таътилни узайтиришда давом этмоқда

'⚡️ Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси... Ҳудудлар таътилни узайтиришда давом этмоқда'ning rasmi

Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди. Бунгача ушбу ҳудудларда 18 январгача этиб белгиланган эди.

Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Бухоро, шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларидаги боғча, мактаб ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.

    Бошқа янгиликлар