АсосийJamiyat

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб беришни қайта тиклайди

'Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб беришни қайта тиклайди'ning rasmi

25 январдан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергия етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёғилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 14 январдан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинча тўхтатилган эди. 

Қайд этилишича, Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.

Куни кеча Афғонистоннинг Кобул шаҳри ва вилоятларида электр энергияси тақчиллиги давом этаётгани сабабли "Толибон" Ўзбекистондан шартнома асосида электр энергияси экспорт қилишни сўради.

Вазирлик маълумотига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.  

Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистон  ва  Туркманистондан ток импорт қилишни бошлади.

 

    Бошқа янгиликлар