1

Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни тўхтатилди

ДУНЁ 29.01.2023, 10:38
Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни тўхтатилди

Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни Туркиянинг Қуръон билан қилган ҳаракатларидан кейин келишмовчилик туфайли тўхтатилди.

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар фонида НАТОга аъзо бўлиш жараёни тўхтатилганини айтди. У июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари саммитида Туркия билан Алянсга қўшилиш борасида келишиб олиш мумкинлигига умид билдирди.

“Ўтган бир неча ҳафтадаги воқеалар НАТОга аъзо бўлиш жараёнини вақтинча тўхтатди... Албатта, биз Вильнюсдаги саммитни интиқлик билан кутмоқдамиз”, деди Тобиас Билльстрём "Expressen" газетасига. 

НАТОнинг навбатдаги саммити 2023 йил 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтади.

21 январь куни Даниялик ҳуқуқшунос ва ўта ўнгчи "Қаттиқ курс" партияси асосчиси Расмус Палудан Копенгагендаги масжид олдида ҳам муқаддас китобни ёқиб юборди.  Орадан оз вақт ўтиб Ғарбнинг исломлашувига қарши "PEGIDA" ҳаракати етакчиси Эдвин Вагенсвелд Гаагадаги Нидерландия Вакиллар палатаси олдида Қуръонни омма олдида йиртиб, ёқиб юборди.  Улар Швеция НАТОга қабул қилинмагунча ҳар жума куни Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёқишга ваъда берган эди.

Швеция расмийлари бундай ҳаракатларга халақит бермаётгани сабабли Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1