1

Туркиядаги харобалар остида яна икки Ўзбекистон фуқароси олиб чиқилди

ДУНЁ 08.02.2023, 20:22
Туркиядаги харобалар остида яна икки Ўзбекистон фуқароси олиб чиқилди

 Ташқи ишлар вазирлиги хушхабарни эълон қилди. 

Унда айтилишича, 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган фуқаромиз Шотирбекова Асал Ҳатай вилоятида бинолар орасидан қутқариб чиқарилди. Ҳозирда илк ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, 1996 йилда туғилган фуқаромиз Акрамжон Хошимов Малатя вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган ва ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

Аввалроқ, Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида бедарак йўқолган фуқаромиз Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилибди. Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда  “Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi”  шифохонасига жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркия Республикасига етиб боришлари билан зилзила юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юбордилар.

Бугун, 8 феврал куни соат 8:00 га қадар 132 м.кв. майдонда 430 метр.куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилиб, натижада 9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1