1

Қирғизистон пиёз экспортидан тақиқни олиб ташлади

ДУНЁ 07.03.2023, 12:10
Қирғизистон пиёз экспортидан тақиқни олиб ташлади

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг пиёз экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган бўлиб, тақиқ 31 январдан бошлаб уч ой муддатга амал қилиши лозим эди.

Аммо Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уни бекор қилишни таклиф қилди, дея ёзмоқда "zamon.uz".

Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қирғиз Республикасининг пиёзга ойлик ички талаби 6 минг тоннани ташкил этиши, фермерларнинг 50 минг дона захираси борлигини қайд этган.

Қонунчиликка кўра, агар захиралар уч ойлик эҳтиёжни қопласа, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланган ҳисобланади. Қолаверса, апрель ойида янги ҳосил йиғим-терим бошланади, бу эса пиёзнинг кўпайишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида фермерлар зарар кўради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Покистонда пиёз ҳосили етишмовчилиги бўлгани учун унинг бошқа давлатлардан импорти оширилган эди. Натижада нархларни ушлаб туриш ва танқисликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ушбу маҳсулотни экспорт қилишни тақиқлади.

Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тн пиёзни 1 апрелга қадар ички бозорларга киритиш режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1