АсосийJinoyat

Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганлар бўйича Бош прокуратура маълумотлар эълон қилди

'Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганлар бўйича Бош прокуратура маълумотлар  эълон  қилди'ning rasmi

Бироз аввал, Хоразмда вояга етмаган қизни 11 эркак зўрлагани, уларнинг 3 нафари ҳибсга олингани хабар қилинган эди. Шунингдек, ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани расмий расмий баёноти ҳам эълон қилгандик.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумотларни очиқлади. 

"Хабар берамизки, Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ушбу ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан аввалдан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тергов давомида 8 нафар шахс гумонланувчи, 3 нафар шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган.

3 нафар айбланувчига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, жиноят иши доирасида бир қатор мураккаб экспертизалар ўтказиш жараёни кетмоқда ва ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда. 

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган" дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар