1

Эрдўғон Қорабоғ Озарбайжон тупроғи эканлигини такрорлади (видео)

ДУНЁ 19.09.2023, 23:22
Эрдўғон Қорабоғ Озарбайжон тупроғи эканлигини такрорлади (видео)

Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида Қорабоғ Озарбайжон тупроғи эканлигини такрорлади.

Шунингдек у Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва у билан бирга бўлиш йўлидаги қадамларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Бугун Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан мамлакат ҳудудларининг навбатдаги ўққа тутилиши ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек,  Қорабоғдаги можаронинг кучайиши фонида юзлаб одамлар Арманистондаги  ҳукумат биносига йиғилиб, бош вазир Пашинян сиёсатига қарши бош кўтаришди.  Маълум қилинишича, намойишчилар Aрманистон парламенти биносига бостириб киришга уринишган. Улар орасида ҳукуматни ағдариш тарафдорлари ҳам бор. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1