Бугун, 20 сентябрь куни соат 07:30ларда Чуст туманида яна бир аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган “VOLWO DAF” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама- қарши йўналишга ўтганлиги оқибатида “Дамас” ва “LABO” русумли автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал, Бухорода содир бўлган ЙТҲда 8 нафар наманганлик, Қорақалпоғистондаги ЙТҲда 7 киши, кеча тунда Тошкентдаги автоҳалокатда эса 3 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.