Одам савдоси ва фирибгарликда айбланиб, АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилган, Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Антиструмин” дори воситасини бозор нархидан икки баробар қимматга (5500/6500 сўмдан) сотган “Само” МЧЖ таъсисчиларидан бири — Юнусов Нодир Бахтиёровоч мазкур МЧЖ ҳамда “Fazo-Luxe” МЧЖ таъсисчилари рўйхатидан чиқиб кетди.
У Ўзбекистондаги мактаб ва боғчаларга “Антиструмин” препаратини етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиққан компания асосчиси эди.
Orginfo’да охирги марта июль ойида янгиланган маълумотга кўра, Нодир Юнусов “Fazo-Luxe” МЧЖнинг 2,4 фоиз улушига, “Само” МЧЖнинг эса 6,9 фоиз улушига эгалик қилаётганди.
29 сентябрь ҳолатига эса у ҳар иккисининг таъсисчилари рўйхатидан ғойиб бўлган.