АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган

Ҳисоботда Эквадор, Миср, Гаити, Жазоир, Ўзбекистон, Кабо-Верде, Иордания, Эрон, Конго Демократик Республикаси, Гана ва Сенегал каби 11 мамлакат фуқаролари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.

'Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмаган'ning rasmi

Жаҳон чемпионати ўйинларини жойидан туриб томоша қилишни режалаштирган ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини олиш имкониятидан маҳрум бўлган. Бу ҳақда BBC нашри маълум қилди.

Нашрга кўра, мундиалда иштирок этаётган айрим мамлакатлар мухлисларининг катта қисми виза рад этилгани ёки амалдаги саёҳат чекловлари сабаб турнирга бориш имкониятидан маҳрум бўлган.

Таҳлиллар 2024 йил октябрь ойидан 2025 йил сентябрь ойи охиригача бўлган даврни қамраб олган. Шу боис кейинги саккиз ой мобайнида топширилган аризалар ҳисоботга киритилмаган.

Ҳисоботда Эквадор, Миср, Гаити, Жазоир, Ўзбекистон, Кабо-Верде, Иордания, Эрон, Конго Демократик Республикаси, Гана ва Сенегал каби 11 мамлакат фуқаролари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.

Натижаларга кўра, энг юқори рад этиш кўрсаткичи Сенегалда қайд этилган. Ушбу мамлакат фуқароларининг тахминан 80 фоизига виза бериш рад этилган. Кейинги ўринларни Гана ва Конго Демократик Республикаси эгаллаган.

Шунингдек, таҳлилларда ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳам ярмидан кўпи АҚШ визасини олиш имкониятидан маҳрум бўлгани қайд этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 июнь куни Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Колумбияга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадионида бўлиб ўтади.

Шундан кейин Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа 23 июнь куни Португалия, 27 июнь куни эса Конго Демократик Республикаси терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:58

    Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган Alfa гуруҳи аъзоларига ҳукм ўқилди

    Суд ҳукмига кўра, айбланувчилардан икки нафари 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    'Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:54

    Тошкентда аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди

    Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган. Суд қарори билан ҳуқуқбузар 15 суткага маъмурий қамоққа олинган.

    'Самарқандда ишсизлик ва камбағаллик юқори бўлган ҳудудлар ривожлантирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:54

    Самарқандда ишсизлик ва камбағаллик юқори бўлган ҳудудлар ривожлантирилади

    Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 10 июнь куни Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

    'Оҳангарон орқали ўтувчи А-373 трассасининг бир қисмида тезлик чеклови пасайтирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:17

    Оҳангарон орқали ўтувчи А-373 трассасининг бир қисмида тезлик чеклови пасайтирилди

    Мазкур қарор 2026 йил 8 июнь куни қабул қилинган бўлиб, қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

    'Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:16

    Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

    Жароҳат олганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:46

    Балашихада яна бир юқори мартабали ҳарбий ҳалок бўлди

    Айни пайтда Балашихадаги сўнгги портлаш бўйича расмий идоралар ҳалок бўлган шахснинг кимлиги ҳақида ҳозирча баёнот бермаган.