АсосийДУНË

Трамп Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув яқинлигини айтди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан қуролли можарони тугатишга қаратилган дастлабки келишув деярли тайёр бўлганини маълум қилди.

'Трамп Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув яқинлигини айтди'ning rasmi

Бироқ Эрон томони ҳозирча ҳеч қандай якуний келишув расмийлаштирилмаганини билдирмоқда.

Трамп кеча, 11 июнь куни Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар ижобий босқичга чиққанини таъкидлади.

“Биз Эрон билан урушни тугатиш бўйича жуда яхши келишувга эришдик”, деди АҚШ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжатлар деярли якуний кўринишга келтирилган бўлиб, яқин кунларда Европада имзоланиши мумкин. Трамп, шунингдек, келишувнинг асосий мақсади Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик эканини қайд этди.

“Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди. Бу бутун жараённинг асосий мақсади эди”, деди у.

Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий давлат телеканалига берган интервьюсида келишув ҳақидаги хабарларни “тахминий ва эрта хулоса” деб атади.

“Ҳозирча ҳеч нарса якунийлаштирилмаган”, деди Бақоий.

Унинг таъкидлашича, англашув меморандумининг катта қисми бўйича келишувга эришилган, аммо АҚШ томони музокаралар жараёнида қўшимча талаблар илгари сурган. Шу билан бирга, Теҳрон ўзининг “қизил чизиқлари”дан чекинмаслигини билдирган.

Қайд этиш жоиз, Трамп охирги ойларда бир неча бор Эрон билан тинчлик келишуви яқинлиги ҳақида баёнотлар берган. Хусусан, апрель ойида у келишув “тез орада” тузилишини айтган бўлса, май ойида музокаралар амалда якунланганини таъкидлаган. Бироқ шу вақтга қадар расмий келишув имзоланмаган.

Эътиборлиси, Трампнинг навбатдаги баёнотидан бир неча соат олдин у Эронга қарши янги зарбалар берилиши мумкинлигини билдирган эди. Шунингдек, АҚШ Эроннинг асосий нефть экспорт терминали ҳисобланган Харк ороли ва бошқа энергетика объектларини нишонга олиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган.

Бу баёнотларга жавобан Эрон ҳарбийлари мамлакат нефть инфратузилмасига ҳужум қилинган тақдирда жавоб чоралари аввалгидан ҳам қаттиқ бўлишини маълум қилди.

Сўнгги ҳафталарда АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик яна кескинлашди. Томонлар бир неча марта ўзаро зарбалар алмашган. Вашингтон Эроннинг ҳарбий ва радар объектларига ҳужум қилган бўлса, Теҳрон ҳам АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига қарши ракеталар ва учувчисиз аппаратлар орқали зарбалар берганини билдирмоқда.

Минтақадаги вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонларни яна бир бор вазминликка чақирди. Шунингдек, Покистон, Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони ҳам можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ким Чен Ин Путинни Россия куни билан табриклади'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:11

    Ким Чен Ин Путинни Россия куни билан табриклади

    Шимолий Корея раҳбари, шунингдек, мамлакат ҳар доим Россия билан бирга бўлишини билдирган.

    'Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:39

    Жанубий Корея собиқ президенти 30 йилга қамалди

    Суд жараёни бир неча ой давом этган бўлиб, айблов томони юқори мансабдор шахснинг ҳаракатлари мамлакат сиёсий тизими ва давлат институтларига жиддий путур етказганини таъкидлаган.

    'Россия Суриядаги ҳарбий базалари тақдирини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    ДУНË Бугун 03:16

    Россия Суриядаги ҳарбий базалари тақдирини муҳокама қилмоқда

    Бироқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили эҳтимолий ўзгаришларнинг мазмуни ёки муддатлари ҳақида аниқ маълумот бермади.

    'Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни буюргани айтилди'ning rasmi

    ДУНË 11.06.2026 17:38

    Трамп Эронга қарши янги зарбалар беришни буюргани айтилди

    Айни пайтда Эрон томони расмийлари мазкур баёнот юзасидан ҳозирча муносабат билдирмаган.

    'Хитойдаги кучли портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 11.06.2026 08:55

    Хитойдаги кучли портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

    Айни вақтда ҳодиса жойида қутқарув ва тиклаш ишлари давом этмоқда.

    'Дунёнинг энг хавфсиз 5 давлати маълум қилинди'ning rasmi

    ДУНË 10.06.2026 12:51

    Дунёнинг энг хавфсиз 5 давлати маълум қилинди

    Global Peace Index’нинг 2026 йилги ҳисоботига кўра, Исландия дунёдаги энг хавфсиз давлат сифатида яна биринчи ўринни эгаллади.