АсосийЖИНОЯТ

Навоий чегарасида ноёб йўлбарссимон бўғма илон тўхтатиб қолинди

Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

'Навоий чегарасида ноёб йўлбарссимон бўғма илон тўхтатиб қолинди'ning rasmi

“Навоий” чегара божхона постида йўлбарссимон бўғма илонни мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу тур халқаро муҳофаза остида бўлиб, уни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун CITES халқаро рухсатномаси талаб этилади. Бироқ йўловчи тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, илон белгиланган тартибда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган ва унинг ҳолати қониқарли экани айтилган.

Маълумот учун, йўлбарссимон бўғма илон — йирик ўлчамли, захарсиз бўғма илонлар турига мансуб бўлиб, у ўз ўлжасини танаси билан ўраб, нафас олишини тўхтатиш орқали ов қилади. У асосан Марказий ва Жанубий Америка ҳудудларида учрайди ва узунлиги 2–4 метр, баъзан 5 метргача етиши мумкин.

Танасидаги ранг-баранг нақшлар йўлбарс терисига ўхшаши сабабли у “йўлбарссимон” деб номланган. У кемирувчилар, қушлар ва кичик сутемизувчилар билан озиқланади ҳамда тирик бола туғади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда яшириниб юрган қидирувдагилар ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 14.06.2026 11:15

    Туркияда яшириниб юрган қидирувдагилар ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва суд жараёнлари олиб борилмоқда.

    'Сергелида пневматик қуролнинг ноқонуний айланмаси фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 17:04

    Сергелида пневматик қуролнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

    Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

    'АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 08:58

    АҚШ ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

    Бу хизматлар эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    'Андижонда мансабдорлар билан боғлиқ икки коррупция ҳолати фош этилди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 13.06.2026 03:42

    Андижонда мансабдорлар билан боғлиқ икки коррупция ҳолати фош этилди

    Андижонда мансабдорлар 30 миллион сўм пора олаётган вақтда ушланди.

    'Андижонда 30 млн сўм олган инспекция ходими ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 12.06.2026 13:10

    Андижонда 30 млн сўм олган инспекция ходими ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Тошкентда 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 10.06.2026 02:46

    Тошкентда 10 килограммдан ортиқ кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.