Тошкент шаҳри Сергели туманида пневматик қуролларни ноқонуний сақлаш ва уларни ҳужжатларсиз олди-сотди қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Сергели тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролардан бирининг хонадонда пневматик қурол сақланаётгани маълум бўлган. Кейинги текширувлар жараёнида ушбу қуролнинг тегишли рухсатномасиз бир неча шахс ўртасида қўлма-қўл сотилгани аниқланган.
Қайд этилишича, пневматик қурол тўртинчи харидорнинг яшаш хонадонда ўтказилган тинтув вақтида топилиб, белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан “Қурол тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220-1-моддасига мувофиқ чора кўрилган.






