АсосийДУНË

Озарбайжон ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Илҳом Алиев Дональд Трампга Вашингтон саммитидаги роли, шунингдек, Озарбайжонни G20 саммитига таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди.

'Озарбайжон ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашди'ning rasmi

8 август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбатда Вашингтонда ўтказилган саммитдан бир йил ўтгани муносабати билан Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик жараёни муҳокама қилинди. Томонлар узоқ йиллар давом этган можарога барҳам берилганини таъкидлади.

Мулоқот давомида Озарбайжон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, TRIPP транспорт лойиҳасини амалга ошириш ҳамда минтақада транспорт боғлиқлигини кучайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Илҳом Алиев Дональд Трампга Вашингтон саммитидаги роли, шунингдек, Озарбайжонни G20 саммитига таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар Озарбайжон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳамфикр эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Озарбайжон ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашди - Darakchi.uz