Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил биринчи чораги якунига келиб Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,9 миллиард долларга етган.
Унинг 39,77 миллиард доллари ташқи қарз, 7,2 миллиард доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг асосий қисми хорижий валютада бўлиб, умумий ташқи қарзнинг 83 фоизини ташкил этади.
Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 26,6 фоиз этиб қайд этилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон энг катта қарздорликни Жаҳон банки олдида сақлаб турибди — 9,04 миллиард доллар. Кейинги ўринларда Осиё тараққиёт банки (8,28 миллиард доллар), Осиё инфратузилма инвестициялар банки (2,28 миллиард доллар), шунингдек, Хитой ва Япония молиявий ташкилотлари туради.






