АсосийЖАМИЯТ

Жиззахда карантин пайтида тўпланиб, қимор ўйнаётганлар ушланди

4 апрель куни Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан "Эгизбулоқ" маҳалласида э...

'Жиззахда карантин пайтида тўпланиб, қимор ўйнаётганлар ушланди'ning rasmi

4 апрель куни Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан "Эгизбулоқ" маҳалласида эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Дўстлик тумани, "Бунёдкор" маҳалласида истиқомат қилувчи 1994 й.т. Н.Т. 7 нафар ўртоқлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қимор ўйнаётган вақтда ҳуқуқ тартибот идора вакиллари уларнинг қилмишига чек қўйган. 

Ҳуқуқбузарлар қонунчиликда белгиланган тартибда жазога тортилади.    

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, юртимизда карантин қоидаларига қарамай, Жиззахда фоҳишахона юритаётган фуқаро, Қўқонда ҳам фоҳишахона очган шахс ва Навоийда ўз хонадонини дискотекага айлантирган ёшлар қўлга олинган эди.

Шунингдек, Тошкентда коронавирус тарқалишига курашиш вақтида 13 та фоҳишахона фош этилган

    Бошқа янгиликлар