АсосийЖАМИЯТ

Вирусдан зарарланганлар сони 833 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича 2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбе...

'Вирусдан зарарланганлар сони 833 нафарга етди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича 2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Шу кунгача вирус аниқланган беморларнинг 42 нафари соғайган.

Афсуски 4 нафар бемор вафот этган: 

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

8 апрель куни коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли бемор вафот этди.

11 апрель куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро коронавирус хасталигидан вафот этди.

Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

 

    Бошқа янгиликлар