Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 2837 нафар фуқаро касалликдан соғайди. Шунингдек, ушбу хасталикдан ҳозирга қадар 15 киши вафот этди.
Республика махсус комиссияси қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди. Ушбу қарор билан ҳудудларга ранг тоифасига кўра, қандай фаолиятларга рухсат берилиши эълон қилинди.
"Яшил" ҳудудларда автобуслар ҳаракати, спорт машғулотлари, томошабинсиз футбол ўйинлари ва бошқаларга рухсат берилди. Шунингдек, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
Қарор билан барча ҳудудларда тоифасидан қатъий назар сақланиб қолиши шарт бўлган талаблар эълон қилинди.
Ўзбекистонда бугундан бошлаб, 1 сентябрга қадар шахсий машиналарда вилоятлараро ҳаракатланишга қатъий чеклов қўйилди.
Кеча Китоб туманида илк марта кронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилгани, гумонланувчи кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ СИФАТИДА туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди.
Шофиркон туманида коронавирус тарқалиши хавфи кучайгани сабаб туманда карантин эҳтиёт чоралари вақтинча кучайтирилди.
Кеча, 31 май соат 6:00дан бошлаб Ургут туманида карантин қоидалари кучайтирилади. Стикерли машиналарнинг эркин ҳаракати бекор қилинди.
Пайариқда коронавирус билан касалланганларнинг асосий қисми тиббиёт ходимлари экани маълум бўлди.
Коронавирусга чалинган "Ўрикзор" бозори сотувчисининг ўғли ва қизида ҳам инфекция аниқланди.
"Фарҳод" бозори 1 июндан бошлаб 15 кунга ёпилиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди.
Air India самолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан қайтиб кетди.
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар ўпкани сунъий вентиляциялаш аппарати прототипини яратди.
Бугун, соат 05:00дан Самарқандда махсус техника ҳамда бошқа куч воситалари ёрдамида кенг қамровли дезинфекция тадбири бошланди.