Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3760 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 2908 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни кўрсатмоқда. Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, ҳозирда даволнишда бўлиб турган беморлардан 11 нафарининг аҳволи оғир. Шунингдек, ушбу хасталикдан 15 киши вафот этди.
Кеча, Яшнобод туманида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқланди.
Бухорода карантин тартиби кучайтирилди: икки туманда машиналар ҳаракати тўхтатилди, вилоятга кирувчилар постнинг ўзида карантинга олинади.
Ғиждувон "юқори хавфли" ҳудудлар тоифасига киритилмоқда
Самарқанд ИИБ карантин қоидаларини бузаётган айрим фуқаролар ўзини оқлаш учун вилоят ҳокимини рўкач қилиб, ижтимоий тармоқларда видеолар тарқатиб, вазиятдан чиқиб кетишга уринаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 3 кун ичида спорт заллари ва фитнес клублар очилади.
Зойир Мирзаев Ғузордаги "Карвон" бозорини карантин қоидаларига риоя этмаган ҳолда ишлаётгани боис ёпишга буйруқ берди.
Коронавирус пандемияси туфайли Фарғонада қолган 300 нафардан ортиқ Сўҳлик фуқаролар Сўҳга юборилди.
Сотувчиларида коронавирус аниқлангани учун ёпиб қўйилган "Ўрикзор" бозори қачон очилишига аниқлик киритилди.
Бугун Шаржа ва Москвада қолиб кетган ўзбекистонликлар чартер рейсда олиб келинади.






